locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Sharjah Masters 2025: Абдусатторов 6-турда ғалаба қозониб, кучли учликка чиқди

БААнинг Шаржа шаҳрида ўтаётган Sharjah Masters 2025 халқаро шахмат турнирида 6-тур учрашувлари якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Sharjah Masters 2025: Абдусатторов 6-турда ғалаба қозониб, кучли учликка чиқди
Расм: Gazeta.uz

73 минг долларлик соврин жамғармасига эга мазкур мусобақанинг “Masters” тоифасида тўрт нафар ўзбекистонлик гроссмейстер — Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов иштирок этмоқда.

6-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Ҳиндистон вакили Иниян Панини мағлуб этиб, очколарини 4,5 тага етказди ва мусобақа жадвалида соф учинчи ўринга кўтарилди. У биринчи рақамли иштирокчи сифатида чемпионлик учун жиддий даъвогарлик қилмоқда.

Қолган гроссмейстерларимиз бу турда муваффақиятсиз ўйинлар намойиш этишди: Ортиқ Ниғматов россиялик Давид Паравянга, Муҳиддин Мадаминов ҳиндистонлик Ароняк Гошга ютқазди. Жаҳонгир Воҳидов эса Абҳижит Гуптага қарши дуранг қайд этди.

Турнир жадвалида ҳозирча 5 очкодан жамғарган Аниш Гири (Нидерландия) ва Александар Инджич (Сербия) етакчилик қилмоқда. Нодирбек эса улардан ортидаги ягона шахматчи сифатида 4,5 очко билан учинчи поғонада жой олган.

Бугунги 7-тур доирасида Абдусатторов қора доналарда айнан етакчи Аниш Гирига қарши ўйнайди. Бу беллашув чемпионлик пойгасида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг