locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шаҳрисабр шаҳар ҳокими Жаҳон кубоги ғолибини тақдирлади

Унга телевизор, пул мукофоти ҳамда ташаккурнома топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шаҳрисабр шаҳар ҳокими Жаҳон кубоги ғолибини тақдирлади
Фото: Самбо ассоциацияси

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими самбо бўйича Жаҳон кубоги ғолиби, ҳамшаҳримиз Баҳодир Бакиевни шаҳар ҳокимлигида қабул қилди.

Учрашув давомида шаҳар ҳокими спортчини халқаро мусобақада эришган юксак натижаси билан табриклаб, унинг ғалабаси Шаҳрисабз шаҳри ва мамлакатимиз спорти учун муҳим ютуқ эканини таъкидлади.

Баҳодир Бакиевнинг спорт соҳасидаги муваффақиятларини муносиб рағбатлантириш мақсадида унга телевизор, пул мукофоти ҳамда ташаккурнома топширилди.

Самимий мулоқот давомида шаҳар ҳокими спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдириб, Баҳодир Бакиевга ўз тажрибасини ёшларга ўргатиш, кўпроқ шогирдлар тайёрлаш ва келажакда янги чемпионларни етиштириш бўйича тавсиялар берди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг