Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари учун биринчи Конгресс ўтказилди
2025 йил 29 сентябрь куни Хитой Тайпейнинг Янги Тайпей шаҳрида Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари кураш федерациялар учун илк Конгресс бўлиб ўтди.
Йиғилишни ИКА Бош котиби Муҳаммад Реза Насири очиб берди. У ўз нутқида мазкур икки минтақада ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, бу жараён нафақат кураш спортда янги имкониятлар очишини, балки давлатлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришга ҳам хизмат қилишини қайд этди.
Конгресс кун тартиби доирасида чемпионат ташкилотчилик масалалари ва техник тафсилотлар муҳокама қилинди.
1 октябрь куни эркаклар барча вазн тоифаларида куч синашлари режалаштирилган.
Турнирнинг очилиш маросимига Тайпей шаҳри мэри ҳамда Хитой Тайпей Миллий Олимпия қўмитаси президенти ташриф буюриши кутилмоқда.