Шарифа Давронова Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Olympic.uz
Корея Республикасининг Гуми шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига дастлабки медаль ёзилди.
Аёллар ўртасида уч хатлаб сакраш дастурида қатнашган ҳамюртимиз Шарифа Давронова кумуш медалга сазовор бўлди. Юртдошимиз мусобақада 13.74 метр натижа қайд этишга эришди.
Уч хатлаб сакраш, Осиё чемпионати
Ли Йи (Хитой) – 13.80 метр
Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 13.74
Марико Маримото (Япония) – 13.65
Насрулло Каримов
Журналист