locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шаҳрам Ғиёсов: Эннис билан жанг ҳамма учун фойдалидир — камар Matchroomда қолади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шаҳрам Ғиёсов: Эннис билан жанг ҳамма учун фойдалидир — камар Matchroomда қолади
Расм: Podrobno.uz Шаҳрам Ғиёсов

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA версияси бўйича жаҳон чемпионлиги учун асосий даъвогар бўлган ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов амалдаги чемпион Жэрон Эннисга қарши жанг эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

«— Бир неча кун олдин WBA Жэрон Эннисни суперчемпион деб эълон қилди ва сиз билан мажбурий жанг ўтказиш қарори қабул қилди. Сизлар иккингиз ҳам бир промоутер остида жанг қиласиз. Жанг икки томондан қайтарилиши эҳтимоли борми?
— Ҳа, тўғри айтдингиз, бизда ростдан ҳам бир промоутер. Бу жанг ҳамма учун фойдали. Бундай вазиятда промоутер ҳеч нарсадан маhrум бўлмайди: мен ҳам, Эннис ҳам унинг боксчилари. Шу боис, камар барибир Matchroomда қолади. Шундай экан, жангни бекор қилиш эҳтимоли жуда кам. Аксинча, Ҳирн учун биз жанг қилганимиз маъқул», — деди Ғиёсов интервюсида.

Аввалроқ WBA расман Эннис ва Ғиёсов ўртасидаги жангни ўтказишни маъқуллаган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг