locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шаҳрам Аҳадов Осиё чемпиони, яна икки дзюдочимизда бронза

Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Шаҳрам Аҳадов Осиё чемпиони, яна икки дзюдочимизда бронза
ФОТО: Olympic.uz

Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди.

Спортчиларимиз ушбу кун дастурида 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

-73 кг вазн тоифасида иштирок этган Шаҳрам Аҳадов барча рақибларини мағлубиятга учратип, совринлари қаторига қитъа чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди.

Шунингдек, Шукужон Аминова ҳамда Арслон Тожиев ҳам ўз вазн тоифаларида шоҳсупага кўтарилишди.

Олтин медал:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

Бронза медал:
-57 кг: Шукужон Аминова
-81 кг: Арслон Тожиев

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг