Шара Буллетнинг навбатдаги жангги тасдиқланди
Россиялик UFC жангчиси 11 март куни грэпплинг бўйича Карлос Пратесга қарши баҳс олиб боради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Ўрта вазн тоифасида UFC’да ўз жангларини ўтказиб келаётган машҳур россиялик жангчи Шарабутдин Магомедов (Шара Буллет) грэпплинг бўйича навбатдаги учрашувини ўтказади.
11 март куни Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Hype FC турнирида унга UFC яримўрта вазн рейтингида бешинчи рақамли жангчи, бразилиялик Карлос Пратес рақиблик қилади. Бу ҳақда таниқли спорт шарҳловчиси Лео Гимараеш маълум қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, мазкур беллашувни ташкил этиш бўйича музокаралар якуний босқичда турибди. UFC ушбу баҳсда иштирок этиш учун расмий рухсат берганидан сўнг, жанг ҳақида расман эълон қилинади.
Насрулло Каримов
Журналист