locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шара Буллет навбатдаги жангги қачон бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Россиялик жангчи ўрта вазн тоифасида жангларда иштирок этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFCнинг ўрта вазн тоифасида (84 кг) жанг қилаётган россиялик спортчи Шарабутдин Магомедов (Шара Буллет) навбатдаги жанг қачон бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

«Май ойи — мен учун энг қулай вақт», — деди Магомедов Камил Гаджиевнинг YouTube-каналига берган интервьюсида.

Шара Буллет ҳозир 31 ёшда. У UFCдаги дебютини 2023 йилда ўтказган. Ҳозиргача у энг нуфузли ташкилотда 5 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.

Сўнгги жангида, июль ойида ўтказилган UFC on ABC 9 турнирида Магомедов канадалик Марк-Андре Барриони ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан мағлуб этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг