locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шара Буллет: «Машғулотларда Богдан Гусков каби кучли спарринг шериклар ёрдам беряпти»

Россиялик UFC жангчиси қачон октагонга қайтиши ҳақида фикр билдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFCнинг ўрта вазн тоифасидаги (84 кг гача) юлдузи, мухлисларга Шара Буллет номи билан танилган россиялик жангчи Шарабутдин Магомедов октагонга қайтиш муддатларини очиқлади.

Спортчининг сўзларига кўра, у қисқа муддатли танаффусдан унумли фойдаланиб, ўз устида ишлашда давом этмоқда. Шара Буллет ўзининг бўлажак режалари ҳақида Match TV нашрига қуйидагиларни сўзлаб берди:

«Ҳозир яна бироз вақтимни оилам даврасида ўтказаман, шундан сўнг ўқув-машғулот йиғинларини бошлайман. Москвада шуғулландим, бу ерда ўзига хос тайёргарлик жараёнини ўтганимни айта оламан. Жангнинг барча жиҳатларини ривожлантиряпман. Машғулотларда менга Богдан Гусков каби кучли спарринг шериклар ёрдам беряпти, мен ҳам уларга ўз ёрдамимни беряпман. Ҳали ўрганишим керак бўлган нарсалар кўп, шунинг учун тўхтаб қолмаяпман. Юзага келган танаффусдан унумли фойдаланяпман.

Ҳозирча аниқ сана йўқ. Тахминимча, апрель ёки май ойларида жангга чиқаман», — дейди Шара Буллет.

Эслатиб ўтамиз, ўзининг ёрқин зарбалари ва ўзига хос имижи билан қисқа вақт ичида UFC мухлислари ёқимтойига айланган Шарабутдин ҳали ҳам мағлубият нималигини билмай келмоқда. Унинг апрель-май ойларида ўтказиладиган жанги турнирнинг марказий воқеаларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг