locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шаҳноза Мирзиёева Халқаро Паралимпия қўмитаси томонидан эътироф этилди

Паралимпия ҳаракати ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган уч нафар аёл мутахассис алоҳида эътироф этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шаҳноза Мирзиёева Халқаро Паралимпия қўмитаси томонидан эътироф этилди
Фото: Olympic.uz

Халқаро Паралимпия қўмитаси томонидан 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Паралимпия ҳаракати ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган уч нафар аёл мутахассис алоҳида эътироф этилди. Қувонарлиси, ушбу эътирофга сазовор бўлганлар қаторидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ҳам ўрин олди.

Мазкур эътироф Шаҳноза Мирзиёеванинг мамлакатимизда Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, ногиронлиги бўлган спортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инклюзив спорт муҳитини кенгайтириш борасида олиб бораётган самарали фаолиятининг халқаро миқёсда ҳам юқори баҳоланаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг