locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шамсиддин Воҳидов ва Афруза Ҳамдамова — Осиё чемпионатида пешқадамлар қаторида

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шамсиддин Воҳидов ва Афруза Ҳамдамова — Осиё чемпионатида пешқадамлар қаторида
Расм: Gazeta.uz

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича Осиё чемпионати қизғин паллага кирди. 80 минг АҚШ доллари мукофот жамғармасига эга ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кенг таркибда иштирок этмоқда. Эркаклар ўртасидаги беллашувларда 33 мамлакатдан 156 нафар, аёллар баҳсида эса 23 давлатдан 101 нафар шахматчи доналарни сурувга қўшган.

Мусобақада Россия терма жамоаси шахматчилари ҳам иштирок этмоқда. Улар аввал Европа мусобақаларида қатнашган ва бир муддат турнирлардан четлатилган эди.

3-тур натижаларига кўра, гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2641) россиялик Алексей Гребнёв (2556) билан дуранг ўйнади. Ҳар икки шахматчи 2,5 очкодан жамғарди ва пешқадамлар сафида қолишди. Воҳидов аввалги икки турда ғалаба қозонган эди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Якуббоев (2665) ҳам бу турда қозоғистонлик Аристанбек Уразаевга қарши қора доналарда дуранг қайд этди. Унинг ҳисобида 2 очко бор. Муҳиддин Мадаминов (2520) эса илк икки турда ғалаба қозонганига қарамай, 3-турда эронлик Бардия Данешварга (2621) мағлуб бўлди.

Аёллар ўртасида ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова уч турнинг барчасида ғалаба қозонган ҳолда пешқадамликни сақлаб турибди. 3-турда у эронлик Мелика Моҳаммадини мағлуб этди. Умида Омонова эса россиялик Олимпиада чемпиони Ольга Гиряга қарши ўйинда мағлубиятга учради.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг