locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахрилло Махмудов Ўзбекистон чемпионати олдидан тайёргарлик жараёнлари билан танишди

Мусобақани юқори савияда ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахрилло Махмудов Ўзбекистон чемпионати олдидан тайёргарлик жараёнлари билан танишди
Фото: O'zbekiston Og'ir Atletika Federatsiyasi

Қашқадарё вилоятида спортни янада ривожлантириш мақсадида республика ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилган шарт-шароитлар атрофлича ўрганилмоқда.

Хусусан, Спорт вазири ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси биринчи ўринбосари Шахрилло Махмудов Қарши шаҳридаги Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб, муассасанинг оғир атлетика залида спортчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида Шахрилло Шарипович ёш оғир атлетикачилар билан самимий мулоқот ўтказиб, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун янада қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, жорий йилнинг 22–30-апрель кунлари Қарши шаҳрида ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик жараёнлари ҳам кўздан кечирилди. Шахрилло Махмудов мусобақани юқори савияда ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг