locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахрилло Махмудов Самарқанд вилоятидаги спорт марказларида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда

Марказ фаолияти доирасида спортчиларнинг таомномасини белгиланган йўриқнома асосида ташкил этиш, кутубхона фаолияти ва ётоқхонадаги шароитлар ҳам атрофлича кўздан кечирилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахрилло Махмудов Самарқанд вилоятидаги спорт марказларида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда
photo: Og'ir atletika

Бугун вазир ўринбосари, Ўзбекистон Оғир Атлетика Федерацияси раиси биринчи ўринбосари Шахрилло Махмудов Тайлоқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб, спортчи-йошлар учун яратилган шароитлар, машғулот жараёни ва жиҳозлардан фойдаланиш ҳолатини батафсил ўрганди.

Марказ фаолияти доирасида спортчиларнинг таомномасини белгиланган йўриқнома асосида ташкил этиш, кутубхона фаолияти ва ётоқхонадаги шароитлар ҳам атрофлича кўздан кечирилди.

Шунингдек, Шахрилло Шарипович спортчи-йошлар ва мураббийлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва фикрларини тинглади. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга аниқ ва зарур кўрсатмалар берилди.

Марказдаги ушбу ташриф спортчи-йошлар учун қулай ва самарали шароитларни янада яхшилашга қаратилган тизимли ишларинг муҳим қисми сифатида аҳамиятлидир.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг