locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахрилло Махмудов Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижрокўм аъзолигига сайланди!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахрилло Махмудов Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижрокўм аъзолигига сайланди!
PHOTO: Telegram

Жорий ҳафтада Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Халқаро оғир атлетика федерациясининг (IWF) ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди. Унда ташкилот раҳбариятига сайловлар ўтказилди.

Жумладан, IWFнинг амалдаги президенти Муҳаммад Жалуд 168 та овоз тўплаб, ушбу лавозимга қайта сайланди. Шунингдек, Урсула Папандреа биринчи вице-президент, Муҳаммад Ал-Ҳарби ҳамда Ченг Лянг Лю вице-президент, Хосе Куинос эса Бош котиб лавозимига сайланди.

Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари, мамлакат Оғир атлетика федерацияси раиси биринчи ўринбосари Шахрилло Махмудов Халқаро оғир атлетика федерациясининг Ижрокўм аъзолигига сайланди.

Қайд этиш лозимки, ушбу сайланган таркиб Халқаро оғир атлетика федерациясини 2029 йилгача бошқаради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг