Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Олимпиадасини учта ғалаба билан бошлашди
Колумбиянинг Барранкиля шаҳрида ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси старт олди. Нуфузли мусобақада 45 давлатдан 90 та жамоа иштирок этмоқда.
Ўртача рейтинг бўйича 2-ўринда қайд этилган Ўзбекистон терма жамоаси турнирни ёрқин тарзда бошлаб, кетма-кет учта ғалаба қайд этди.
Жамоа таркиби:
• Халқаро спорт устаси Ҳумоюн Бегмуратов (2435)
• Халқаро спорт устаси Муҳаммадзоҳид Суяров (2356)
• FIDE спорт устаси Асроржон Омонов
• Аёллар халқаро спорт устаси, ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова
Жамоага халқаро гроссмейстер Сайдали Юлдашев бош мураббийлик қилмоқда.
Биринчи учрашувлар натижалари:
• 1-тур: Ўзбекистон — Колумбия 10 — 4:0
• 2-тур: Ўзбекистон — Эквадор 1 — 3:1
• 3-тур: Ўзбекистон — Перу 1 — 4:0
Бугун, 19 август куни 4-турда шахматчиларимиз ҳамон мағлубиятсиз кетayotgan Қозоғистон-2 жамоасига қарши ўйнайди. Шу билан бирга FIDE 1, FIDE 2, Хитой, Қозоғистон-2, Колумбия-1 ва Куба-1 жамоалари ҳам ҳозирча 3 ғалабадан жамғаришган.