Шахматчиларимиз FIDE Жаҳон кубогида иккинчи босқични бошлаб юборишди
Грузиянинг Батуми шаҳрида аёллар ўртасидаги FIDE Жаҳон кубоги давом этмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар етакчи шахматчиси – Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Афруза Ҳамдамова ва Умида Омонова иштирок этмоқда.
Қизларимиз мусобақанинг биринчи босқичида рақибаларини мағлуб этиб, иккинчи босқичга йўл олганди. Бу босқичда эса уларни анча тажрибали ва номдор рақибалар кутмоқда эди.
• Гулруҳбегим Тоҳиржонова хитойлик халқаро спорт устаси Лу Миаойига мағлуб бўлди.
• Афруза Ҳамдамова эса рапид бўйича икки карра жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик гроссмейстер Ҳампи Конеруга имкониятни бой берди.
• Умида Омонова эса Европа чемпиони, польшалик Алина Калинскаяга қарши беллашувда дуранг қайд этди.
Жавоб партиялари бугун соат 16:00 (Тошкент вақти)да старт олади. Шахматчиларимизга омад тилаймиз!