locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахматчилар рейтинги янгиланди, бешта ўзбекистонлик шахматчи кучли юзталикка кирди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахматчилар рейтинги янгиланди, бешта ўзбекистонлик шахматчи кучли юзталикка кирди
Расм: podrobno.uz Нодирбек Абдусатторов

2025-йил 1-апрел куни Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) жаҳон шахматчиларининг янги рейтинги эълон қилди. Янгиланган рейтингда Ўзбекистонлик беш нафар гроссмейстер дунёнинг энг кучли юз нафар шахматчиси сафига қўшилди.

Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов (2773) 6-ўринни эгаллади. Рейтинг пешқадами норвегиялик Магнус Карлсен (2837) ўз ўрнини сақлаб қолди. Шунингдек, беш нафар спортчимиз дунёнинг энг кучли 100 шахматчиси рўйхатига киритилди.
FIDEнинг 1-апрел ҳолатига кўра ўзбекистонлик шахматчилар учун янгиланган рейтинг:

6. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2773)
30. Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон, 2706)
46. Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон, 2678)
61. Нодирбек Ёқуббоев (Ўзбекистон, 2665)
81. Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон, 2648).

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг