Шахматчи қизларимиз Жаҳон кубогида иштирок этади
6–29 июл кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида аёллар ўртасида шахмат бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 47 мамлакатидан 107 нафар кучли шахматчи иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоасидан уч нафар шахматчи ушбу кубокда иштирок этиб, совринли ўринлар ва FIDE Номзодлар турнирига йўлланма учун кураш олиб боради.
Жаҳон кубогининг умумий мукофот жамғармаси 676 250 АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи 50 000 доллар билан тақдирланади, шунингдек, кейинги йирик мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган шахматчилар:
• IM Гулруҳбегим Тоҳиржонова – FIDE президенти томонидан берилган wild card (имтиёзли йўлланма)
• WIM Афруза Ҳамдамова – FIDE 3.4 зона чемпиони
• WIM Умида Омонова – 2025 йилги Ўзбекистон чемпиони