locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Жаҳон Чемпионати иштирокчилари тантанали кутиб олинди

40 давлатдан 400 дан ортиқ ёш шахматчилар қатнашган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Жаҳон Чемпионати иштирокчилари тантанали кутиб олинди
photo: Chess Uzbekistan

14–21-апрель кунлари Сербиянинг Врнячка-Баня шаҳрида ўтказилган 8–18 ёш тоифалари ўртасида рапид ва блиц йўналишларида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган юртдошларимиз Тошкентга етиб келди.

40 давлатдан 400 дан ортиқ ёш шахматчилар қатнашган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этди.

Мусобақа якунларига кўра, жамоамиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритиб, халқаро майдонда муносиб натижа қайд этди.

Совриндорларимиз:
— Афруза Ҳамдамова (рапид – олтин, блиц – кумуш)
— Ҳумоюн Бегмуратов (блиц – кумуш)
— Исломбек Хусанов (рапид ва блиц – бронза)
— Хуснорахон Хуснитдинова (блиц – бронза)
— Фарзонабону Бозорова (блиц – кумуш)

Терма жамоа аъзоларини, уларнинг ота-оналари ҳамда мураббийларини чин дилдан табриклаймиз. Бу натижалар янада катта ғалабаларнинг бошланиши!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг