locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Ўзбекистон – Ҳиндистон: 2.5 : 1.5

Эркаклар терма жамоамиз амалдаги чемпион Ҳиндистон устидан илк тарихий ғалабага эришди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Ўзбекистон – Ҳиндистон: 2.5 : 1.5
photo: Chess Uzbekistan

Эркаклар терма жамоамиз амалдаги чемпион Ҳиндистон устидан илк тарихий ғалабага эришди. Бу Олимпиаданинг энг муҳим ва тақдирни ҳал қилувчи жанги бўлиб, олтин медаллар сари улкан қадам ташланди.

Кўплаб таҳлилларда ҳал қилувчи партия 4-доскада бўлади дейилган ўйинда Шамсиддин Воҳидов амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши ўта қийин баҳсда дуранг ўйнади, қолган иштирокчиларимиз ҳам ўз партияларини дуранг билан якунлади, Нодирбек Ёқуббоев эса Ниҳал Саринни мағлуб этиб, жамоамизга ҳал қилувчи зафарни тақдим этди!

6-турдаги бошқа жамоаларимиз натижалари:

Испания — Ўзбекистон-2 (Эркаклар): 1.5 – 2.5
Шимолий Македония — Ўзбекистон-2 (Аёллар): 0.5 – 3.5
Грузия — Ўзбекистон (Аёллар): 3.5 – 0.5
Австралия — Ўзбекистон-3 (Эркаклар): 2.5 – 1.5
Швеция — Ўзбекистон-3 (Аёллар): 1.5 – 2.5

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг