Шахмат. Ўзбекистон делегацияси Майамига етиб борди
Жорий йилнинг 27–28-июль кунлари АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтадиган WR Chess Rapid & Blitz жамоавий учрашувида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси мусобақа ўтказиладиган манзилга етиб борди.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Мурад Исмоилов, Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти ҳамда шахматчиларимиздан иборат Ўзбекистон делегацияси WR Chess лойиҳаси асосчиси Вадим Розенштейн билан учрашув ўтказди.
Мусобақада мамлакатимиз шарафини Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Йоқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ҳимоя қилади. Жамоанинг захира аъзоси сифатида Мухиддин Мадаминов қайд этилган.
Икки кун давом этадиган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси АҚШнинг Хикару Накамура, Фабиано Каруана, Wesley So ва Левон Аронян бошчилигидаги жамоасига қарши рапид ҳамда блиц йўналишларида дона суради.
Мазкур учрашув сентябр ойида Самарқанд мезбонлик қиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси олдидан ҳар икки жамоа учун муҳим тайёргарлик синови сифатида эътироф этилмоқда.