locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Ёшларимиз Сербияда 7та медални қўлга киритди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Ёшларимиз Сербияда 7та медални қўлга киритди
PHOTO: Telegram

Сербия давлатида “FIDE World School Chess Championships 2025” мусобақаси бўлиб ўтди. Ёшлар ўртасидаги ушбу Жаҳон чемпионатида шахматчиларимиз ҳам иштирок этиб, юртимиз шанини муносиб ҳимоя қила олишди.

Сайёрамизнинг 43 давлатидан 470 нафар ақл дона эгалари қатнашган ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон шахматчилари 3та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза медалларини қўлга киритишди. Вакилларимиз умумжамоа ҳисобида олтин медалларни жамғариш бўйича 2-ўринни эгалладилар.

Олтин медал соҳиблари:
Имомкузиева Нилуфархон (U15) – 7 очко
Бегмуратова Сарвиноз (U13) – 7.5 очко
Нематиллахонов Нурмуҳаммад (U9) – 7.5 очко

Кумуш медал соҳиблари:
Обидов Билолиддин (U13) – 7 очко
Азамхўжаева Моҳинур (U7) – 7 очко

Бронза медал соҳиблари:
Асадова Мадинабону (U9) – 7.5 очко
Елмирзаев Хондамир (U17) – 6.5 очко

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг