locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Уэсли Со Америка Кубоги 2026 турнири ғолиби бўлди

ГМ Уэсли Со Сент-Луисда ўтказилган Америка Кубоги 2026 турнирида чемпионликни қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Уэсли Со Америка Кубоги 2026 турнири ғолиби бўлди
photo: Chess Uzbekistan

ГМ Уэсли Со Сент-Луисда ўтказилган Америка Кубоги 2026 турнирида чемпионликни қўлга киритди. У финалда Левон Аронянга қарши ўйнаб, биринчи партиядаги ғалабадан сўнг иккинчи ўйинда зарур бўлган дурангни қайд этди ва умумий ҳисобда 1,5 : 0,5 билан ғалаба қозонди.

Турнир давомида у атиги битта партияни — ГМ Фабиано Каруанага қарши бой берди.

Бу ғалаба Со учун ўзига хос реванш ҳам бўлди: 2024-йилда айнан Аронян бу турнирда ундан устун келганди.

Чемпион сифатида Уэсли Со 75 000 доллар мукофот ҳамда 15 000 доллар бонусни қўлга киритди.

Со учун бу 2026-йилги иккинчи турнир ғалабаси бўлди. У йил бошида 🇮🇳 Tata Steel Chess India Open Blitz мусобақасида ҳам биринчи ўринни эгаллаган эди.

Кейинги турнири — Grenke Chess Festival 2026 (Freestyle) бўлиб, у 2–6 апрел кунлари Германияда ўтказилади.

Со ғалабадан кейин камтарлик билан шундай деди:

“Катта турнирларни тез-тез ютмайман, шунинг учун бу ғалаба мен учун жуда ҳайратланарли бўлди.”

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг