locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Tata Steel Chess India Blitz 2026да қизиқ ҳолат юз берди

38-юришда Харика дуранг таклиф қилди ва бир қарашда Вантика бу таклифни қабул қилди. Бироқ орадан сониялар ўтмай Хариканинг вақтида тугаганлиги маълум бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Tata Steel Chess India Blitz 2026да қизиқ ҳолат юз берди
photo: Chess Uzbekistan

Tata Steel Chess India Blitz 2026 турнирида Ҳиндистон шахматининг икки вакиласи — Д. Харика ва Вантика Агравал ўртасидаги 3-раунд баҳси жуда қизиқ воқеа билан ёдда қолди. Оқ доналарда ўйнаган Харика позицион жиҳатдан устунроқ эди, аммо соатида вақт жуда кам эди. У руҳлари билан кетма-кет шоҳ бериб турди, лекин устунликни реал ғалабага айлантирадиган давомни топа олмади.

38-юришда Харика дуранг таклиф қилди ва бир қарашда Вантика бу таклифни қабул қилди. Бироқ орадан сониялар ўтмай Хариканинг вақтида тугаганлиги маълум бўлди.

Шунда Вантика вақт бўйича ғалабани даъво қилди. Вазиятни аниқлаштириш учун ҳакамлар чақирилди. Улар бир муддат ҳолатни ўрганиб чиқишди ва якунда ҳакам қарори — дуранг бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг