locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди

Ҳал қилувчи 7-турда Ўзбекистон-1 жамоаси Исроил устидан 2.5 : 1.5 ҳисобида ёрқин ғалабани қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди
photo: Chess Uzbekistan

Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган 3-шахмат паралимпиадасида дунёнинг 36 та давлатидан 41 та жамоа ва 164 нафар етакчи шахматчилари иштирок этди. Нуфузли мусобақада юртимиз шарафини 3 та таркиб муносиб ҳимоя қилди.

Ҳал қилувчи 7-турда Ўзбекистон-1 жамоаси Исроил устидан 2.5 : 1.5 ҳисобида ёрқин ғалабани қўлга киритди.

Мусобақа якунига кўра, Польша 1-ўрин, Куба 2-ўринни эгаллаган бўлса, терма жамоамиз 11 очко жамғариб, фахрли 3-ўрин ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Бу — ўзбек парашахмати тарихида Олимпиадада қўлга киритилган илк бронза медалидир!

Барча юртдошларимизни ва жамоамизни ушбу тарихий натижа билан чин дилдан табриклаймиз!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг