Шахмат. Таиланддаги ўқув-йиғин машғулотларига старт берилди
Машғулотлар 21–28-январ кунлари бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Chess Uzbekistan
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Таиланд давлатида ташкил этилаётган ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.
Машғулотлар 21–28-январ кунлари бўлиб ўтади ва унда аёллар терма жамоасининг асосий (биринчи) таркиби иштирок этмоқда.
Ўқув-йиғинларда қатнашayotgan шахматчилар:
• Хамдамова Афруза — WGM (2403)
• Тохиржонова Гулрухбегим — IM (2363)
• Омонова Умида — WIM (2334)
• Каримова Гулдона — WIM (2323)
• Халилова Мадинабону — WCM (2287)
Ушбу машғулотлар жамоанинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлигини янада кучайтириш, халқаро тажрибани ошириш ҳамда навбатдаги нуфузли мусобақаларга пухта ҳозирлик кўриш мақсадида ташкил этилган.
Ўқув-йиғин машғулотлари тажрибали мутахассис — гроссмейстер Руслан Шербаков бошчилигида олиб борилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист