locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Саидакбар Саидалиев “Budapest Spring Festival 2026” турнирида 2-ўринни эгаллади

27-февраль – 7-март кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида нуфузли “Budapest Spring Festival 2026” халқаро шахмат турнири бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Саидакбар Саидалиев “Budapest Spring Festival 2026” турнирида 2-ўринни эгаллади
photo: Chess Uzbekistan

27-февраль – 7-март кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида нуфузли “Budapest Spring Festival 2026” халқаро шахмат турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада 34 давлатдан 187 нафар шахматчи қатнашди.

Ўзбекистон номидан иштирок этган Саидакбар Саидалиев “A” гуруҳида муваффақиятли иштирок этиб, 7 очко билан 2-ўринни эгаллади ва 1700 АҚШ доллари миқдоридаги мукофотга сазовор бўлди. Шунингдек, у ўз рейтингига +29,3 қўшди.

Турнирда иштирок этган бошқа юртдошларимиз натижалари:

“A” гуруҳи
• Хумоюн Бегмуратов — 6 очко, 11-ўрин (+14,2 рейтинг)
• Абдималлик Абдисалимов — 5 очко, 26-ўрин
• Муҳаммадали Абдураҳмонов — 5 очко, 39-ўрин
• Ортиқ Нигматов — 1 очко, 102-ўрин

“B” гуруҳи
• Беҳруз Умаров — 7 очко билан 4-ўрин (+26,8 рейтинг)

Будапештдаги турнир ўзбекистонлик шахматчилар учун яна бир муваффақиятли халқаро мусобақалардан бири бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг