locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Ричард Раппорт: Номзодлар турнирида ҳатто кимлар ўйнаётганини ҳам эслолмайман. Мен у ерда йўқман — шу аниқ!

Ричард Раппорт 2022 йилда Мадридда ўтган Номзодлар турнири иштирокчиси бўлган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Ричард Раппорт: Номзодлар турнирида ҳатто кимлар ўйнаётганини ҳам эслолмайман. Мен у ерда йўқман — шу аниқ!
photo: Chess Uzbekistan

Ричард Раппорт 2022 йилда Мадридда ўтган Номзодлар турнири иштирокчиси бўлган. Энди эса Кипр-2026 ҳақида ҳазил аралаш фикр билдирди.

“Эҳтимол, кўп ҳурматни йўқотарман, лекин ростини айтсам, ҳозир Номзодлар турнирида кимлар ўйнаётганини аниқ эслолмайман. Мен у ерда йўқлигимни биламан — мана шу қисми аниқ. Фаби ва Ҳикару бор, шундайми?”

Раппортнинг айтишича, 2022 йилдаги таркиб жуда кучли бўлган:

“Биз ўйнаган пайтда энг паст рейтингли иштирокчи, назаримда, Дуда эди — ва унинг рейтинги ҳам 2750 атрофида эди.”

Унинг фикрича, айлана (round-robin) форматидаги турнирларда кўпинча ғалаба “энг қийин рақиблар” устидан эмас, балки формаси пастроқ кетаётган ўйинчилар устидан олинадиган очколар орқали ҳал бўлади.

Раппорт бу динамикани шундай тушунтиради: кучли кетаётган рақибларга қарши эҳтиёткор ўйнайсан, дуранг қиласан. Аммо кимнидир 2:0 ютсанг, асосий рақобатчинг эса у билан икки дуранг қилган бўлса — мана сенга бир очколик фарқ. Шунда босим унинг зиммасига тушади.

“Шундан кейин у сенга қарши таваккал қилишга мажбур бўлади. Сен эса пухта ўйнайсан — ва ҳатто яна ютишинг ҳам мумкин”

Унингча, ҳозирги Номзодлар турнири маълум маънода янада “очиқроқ”:

“Пастроқ формадги ўйинчилар кўпинча бошқалар очко олишга уринадиган нишонга айланади. Лекин бу уларга ҳам имконият беради — чунки рақиблар кўпроқ таваккал қилади. Масалан, Дин Лижэн. У паст рейтингли эмасди, лекин Номзодлар турнирининг биринчи ярмидан кейин математик жиҳатдан ғалаба учун имконияти қолмаган ягона ўйинчи эди. Охир-оқибат эса Жаҳон чемпиони бўлди. Бу бир оз кулишли.”

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг