locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Р. Прагнанандҳа — Гранд Чесс Тоур Финалс 2026 чемпиони!

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида якунига етган нуфузли Гранд Чесс Тоур 2026 финалида ҳиндистонлик гроссмейстер Рамеш Бабу Прагнанандҳа ақлбовар қилмас камбек эвазига бош совринни қўлга киритди!
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Р. Прагнанандҳа — Гранд Чесс Тоур Финалс 2026 чемпиони!
photo: Chess Uzbekistan

Шахмат. Р. Прагнанандҳа — Гранд Чесс Тоур Финалс 2026 чемпиони!

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида якунига етган нуфузли Гранд Чесс Тоур 2026 финалида ҳиндистонлик гроссмейстер Рамеш Бабу Прагнанандҳа ақлбовар қилмас камбек эвазига бош совринни қўлга киритди!

Дастлабки классик партиялардан сўнг Фабиано Каруанадан 6 очко ортда қолаётган 21 ёшли шахматчи рапид босқичидаги ҳар иккала баҳсда ғалаба қозонди ҳамда 4 та блиц партияси якунига кўра умумий ҳисобни 15 : 13 кўринишига келтириб, чемпионликка эришди.

Прагнанандҳа ушбу нуфузли мусобақада бош совринни қўлга киритган тарихдаги илк ҳиндистонлик шахматчи сифатида 200 000 доллар миқдоридаги мукофот пулига эга бўлди.
3-ўрин учун кечган баҳсда эса АҚШ вакили Уесли Со Винсент Кеймер устидан 18 : 12 ҳисобида устун келиб, 3-ўринни нақд қилди.

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига 19 кун қолди

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг