locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Германияга имкониятни бой берди

Шу тариқа, вакилларимизнинг турнирдаги кетма-кет етти учрашувдан иборат ғалабали серияси якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Самарқандда давом этаётган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 8-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Германияга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Биринчи тахтада Нодирбек Абдусатторов Винсент Каймер билан дуранг ўйнади. Жавоҳир Синдоров Маттиас Блюбаум устидан ғалаба қозонди. Бироқ Нодирбек Якуббоев Фредерик Сванега, Шамсиддин Воҳидов эса Расмус Сванега қарши баҳсда мағлубиятга учради.

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг турнирдаги кетма-кет етти учрашувдан иборат ғалабали серияси якунланди. Терма жамоамиз 8-турга қадар барча учрашувларда ғалаба қозониб, 14 очко билан якка пешқадам бўлиб турган эди.

Маълумот учун, 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси Самарқандда 15–27-сентябр кунлари бўлиб ўтади. Мусобақа 11 турдан иборат бўлиб, 27-сентябр куни 11-тур баҳслари ва ёпилиш маросими ўтказилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг