locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон Арманистон устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон 18 жамоавий очко билан 1-ўринда бормоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Самарқандда давом этаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 10-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Арманистонни 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба орқали ҳамюртларимиз ҳал қилувчи тур олдидан турнир жадвалидаги етакчилигини янада мустаҳкамлади.

Биринчи доскада Нодирбек Абдусатторов Ҳайк Мартиросянни, иккинчи доскада Жавоҳир Синдоров Роберт Овҳаннисянни, тўртинчи доскада эса Муҳиддин Мадаминов Габриэл Саргиссянни мағлуб этди. Учинчи доскада Нодирбек Ёқуббоев ва Шант Саргсян ўртасидаги партия дуранг билан якунланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон яна бир бор асосий рақибларидан бирини мағлуб этди. Терма жамоамиз 9-турда АҚШ устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг якка пешқадамига айланган эди.

Маълумот учун, Арманистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон 18 жамоавий очко билан 1-ўринда бормоқда. Олимпиаданинг сўнгги, 11-тур учрашувлари 27-сентябр куни соат 11:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг