Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон 2-ўриндаги Хитойни ҳам мағлуб этди
Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон 2-ўриндаги Хитойни ҳам мағлуб этди
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон-1 жамоаси турнир жадвалида пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар асосий жамоаси Самарқандда ўтказилаётган шахмат Олимпиадасида ғолибона юришини давом эттирмоқда.
Бугун, 23 сентябр куни 7-тур учрашувлари доирасидаги марказий баҳсда мезбонлар тўртлиги Хитойдан келган рақибларга қарши дона сурди.
Дастлаб Жавоҳир Синдаров Вей И билан, Муҳиддин Мадаминов Ху Ҳиангю билан дурангга имзо чекди – 1:1.
Ушбу қарама-қаршиликни ҳал қилувчи баҳсларда эса Нодирбек Абдусатторов 17-жаҳон чемпиони Дин Лиренни, 6-тур қаҳрамони Нодирбек Йўқуббоев Ю Янъюни таслим этди ва якуний ҳисоб 3:1 кўринишини олди.
Бу ғалабадан кейин Ўзбекистон-1 жамоаси очколари сонини 14 тага етказди ва турнир жадвалидаги яккапешқадамлигини давом эттирди.