Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг долларгача мукофот пули берилади
Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар мукофот пули берилади. Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–346-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, нуфузли халқаро мусобақалар ғолибларига бериладиган пул мукофотлари миқдори қуйидагича бўлади:
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (катталар):
-олтин — 200 минг АҚШ доллари (бунгача БҲМнинг 2 минг баравари – 880 млн сўм эди);
-кумуш — 100 минг доллар (бунгача БҲМнинг 1 минг баравари – 440 млн сўм эди);
-бронза — 50 минг доллар (бунгача БҲМнинг 500 баравари – 220 млн сўм эди).
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (ёшлар):
-олтин — 20 минг доллар;
-кумуш — 10 минг доллар;
-бронза — 5 минг доллар.
ФИДЕ таснифига кўра жаҳон миқёсидаги мусобақалар:
-олтин – 15 минг доллар (бунгача БҲМнинг 300 баравари – 132 млн сўм эди);
-кумуш – 7,5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 150 баравари – 66 млн сўм эди);
-бронза – 3 минг 750 доллар (бунгача БҲМнинг 75 баравари – 33 млн сўм эди).
ФИДЕ таснифига кўра Осиё миқёсидаги мусобақалар:
-олтин – 10 минг доллар (бунгача БҲМнинг 70 баравари – 30 млн 800 минг сўм эди);
-кумуш – 5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 35 баравари – 15 млн 400 минг сўм эди);
-бронза – 2,5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 17,5 баравари – 7 млн 700 минг сўм эди).
Халқаро гроссмейстер унвонини олганларга — 5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 100 баравари – 44 млн сўм эди).