Шахмат Олимпиадаси чемпионларига энди 200 минг доллардан мукофот берилади!
Ўзбекистонда халқаро шахмат мусобақалари ғолибларига бериладиган давлат мукофотлари сезиларли даражада оширилди. Янги тартибга кўра, катталар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган ҳар бир спортчига алоҳида 200 минг доллар берилади. Кумуш медаль соҳибларининг ҳар бири 100 минг, бронза медаль соҳибларининг ҳар бири эса 50 минг доллар олади.
Мукофотлар бошқа шахмат мусобақалари учун ҳам белгиланди. Ёшлар Олимпиадасида олтин медаль учун 20 минг доллар, FIDE таснифидаги жаҳон миқёсидаги мусобақаларда 15 минг, Осиё миқёсидаги мусобақаларда эса 10 минг доллар берилади. Шунингдек, халқаро гроссмейстер унвонини қўлга киритган ўзбекистонлик шахматчига 5 минг доллар миқдорида бир марталик мукофот тўланади.
Айни пайтда Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси давом этмоқда. Мусобақа 27-сентябр куни якунланади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси олти турдан сўнг 12 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди.