locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Номзодлар турнирига Блюбаум қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Номзодлар турнири–2026 стартига саноқли кунлар қолди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Номзодлар турнирига Блюбаум қандай тайёргарлик кўрмоқда?
photo: Chess Uzbekistan

Номзодлар турнири–2026 стартига саноқли кунлар қолди.

Тайёргарлик ҳақида Германия шахмат иттифоқи президенти Ингрид Лаутербах шундай деди:

“Биз учун унга энг яхши шароитларни яратиш жуда муҳим эди.”

Маттиас Блюбаум тайёргарлиги учун жами 86 000 евро йиғилди.

Блюбаум бу ёрдам учун миннатдорлигини билдирди ва бу маблағлар тайёргарлик босқичида катта ёрдам бўлганини таъкидлади. У ўзининг ғалаба имкониятини атиги 1–2% деб баҳолаяпти. Айни шу сабабли профессионал шароитлар унинг учун айниқса муҳим.

ДСБ молия бўйича вице-президенти Александр фон Глейх ҳам ўз фикрини билдирди:
“Биз унинг рақиблари билан тенг шароитга эга бўлишини хоҳладик. Бундай топ даражадаги турнир айнан шундай харажатларни талаб қилади. Маттиас эркин ўйнаши ва максимал натижа кўрсатиши учун унинг атрофида кучли жамоа бўлиши керак.”

Блюбаум учун эса бу бироз ноодатий ҳолат:

“Менимча, менинг даражамдаги ўйинчиларда одатда секундантлар бўлмайди. Балки баъзиларда мураббий бўлиши мумкин, лекин ҳаммасида эмас.”

Сўнгги йилларда ДСБ йиғинларидан ташқари, у мунтазам индивидуал машғулотлар ўтказмаган. Аммо Номзодлар турнирида ҳар бир иштирокчининг секундантлари ва мураббийлари бор — шу сабаб у ҳам бу даражага мос тайёргарлик кўра олганидан хурсанд. Блюбаум махсус йиғинлар орқали рақибларига қарши аниқ тайёрланишга ҳам эришди.

Яна бир муҳим ёрдам тадбиркор, Freestyle Chess Grand Slam асосчиларидан Ян Ҳенрик Бюттнер томонидан бўлиб, у узоқ муддатли тайёргарлик лагери учун Балтик денгизи бўйидаги Вайссенхаус қароргоҳига имконият берди.

Шунингдек, ChessBase компанияси Блюбаум ва унинг жамоасига тайёргарлик учун суперкомпьютердан бепул фойдаланиш имконини берди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг