Шахмат. Номзодлар турнирида Конерунинг ўрнига ким ўйнаши маълум бўлди
Номзодлар турнирида Конерунинг ўрнига ким ўйнаши маълум бўлди.
Аёллар номзодлар турнири олдида вазият ҳануз ноаниқ: Ҳампи Конеру якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Аммо бошқа ҳинд шахматчилари — Праганнанада, Вайшали ва Дивя Дешмуҳ турнирида иштирок этиш учун Кипрга йўл олади.
Якуний қарор муддати — душанба этиб белгиланди.
Агар Конеру турнирдан воз кечса, бу нафақат спорт нуқтаи назаридан, балки молиявий жиҳатдан ҳам ёқимсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. FIDE регламентига кўра, асосли сабабсиз иштирок этиш рад этилган ҳолатда 10 000 евро гача жарима қўлланиши мумкин. Жарима миқдори ва уни қўллаш зарурияти бўйича якуний қарорни FIDE Кенгаши қабул қилади.
Энг муҳим жиҳат эса агар Конеру қатнашмаса, унинг ўрнини 🇺🇦Анна Музичук эгаллайди.
У регламентга мувофиқ, ҳали сараланмаган ўйинчилар орасида рейтинг бўйича кейинги ўринда тургани сабаб турнирга йўл олади (ҳатто умумий рўйхатда 9-ўринда бўлса ҳам).
Номзодлар турнири 2026 29-март куни старт олиши режалаштирилган.