Шахмат. Номзодлар турнири жуфтликлари маълум бўлди
Номзодлар турнири жуфтликлари маълум бўлди
Иштирокчилар старт рақамларини қуйидагича олди:
Жавоҳир Синдаров, Матиас Блюбаум, Праггнанандхаа Р, Фабиано Каруана, Хикару Накамура, Аниш Гири, Вэй И, Андрей Есипенко.
Турнир формати қандай?
Номзодлар турнири 8 нафар шахматчи иштирокида айланма (round-robin) тизимида ўтказилади. Яъни, ҳар бир иштирокчи бошқалар билан икки мартадан — бир марта оқ, бир марта қора доналарда — ўйнайди. Жами 14 тур бўлади. Энг кўп балл тўплаган шахматчи жаҳон чемпиони — Гукеш билан матч ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади.
1-тур жуфтликлари:
• Синдаров — Есипенко
• Блюбаум — Вэй И
• Прагг — Гири
• Каруана — Накамура
Аммо маълумки, Номзодлар турнирида охирги тур ҳал қилувчи бўлади.
Сўнгги тур жуфтликлари эса қуйидагича:
• Есипенко — Каруана
• Прагг — Накамура
• Блюбаум — Гири
• Синдаров — Вэй И
Турнир 29-март куни старт олади.