Шахмат. Нодирбек Абдусатторов: “Жуда хурсандман”
Блиц бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов финалдан кейинги интервьюсида ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
“Натижамдан жуда хурсандман. Саралаш босқичида тай-бреклар томондан омад ҳам бўлди. Энг асосийси — Top-4га киришнинг ўзи жуда катта омад. Финалга чиққанимдан ҳам хурсандман, охиригача бор кучимни бердим. Ростини айтсам, ғолиб бўлишимга озгина қолди,” — деди Нодирбек.
Плей-оффга чиқиш форматига тўхталиб, у шундай фикр билдирди: “Агар 8 та йўлланма бўлса, албатта осонроқ бўларди. Top-4 тизими баъзан жуда кескин ва биоз ‘тасодифий’ ҳам бўлиб кетади. Буни мухлислар ўзи ҳал қилса ҳам бўлади.”
Финалдаги бурилиш нуқталари ҳақида эса Нодирбек очиқ гапирди: “Ўзимни яхши ҳис қилаётгандим. Иккинчи ўйинда унинг имкониятларини паст баҳоладим — позиция дурангга яқин эди, лекин у жуда аниқ ўйнади. Охирги ўйинда ҳам вазият кескин эди: ташаббус учун пиёда қурбонлик қилдим, аммо аниқ давомни топа олмадим. Эншпиль менга биоз қийинроқ эди ва у охирида ўз имкониятидан фойдаланди. Магнусни табриклайман.”