locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Непомняший: “Ёш ўзбек маэстроси билан рақобат осон кечмади”

Ян Непомняший турнирнинг 9-турида дуранг ўйнаган юртдошимиз IM Муҳаммадзоҳид Суяров ҳақида фикр билдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Непомняший: “Ёш ўзбек маэстроси билан рақобат осон кечмади”
photo: Chess Uzbekistan

Aeroflot Open ғолиби Ян Непомняший турнирнинг 9-турида дуранг ўйнаган юртдошимиз IM Муҳаммадзоҳид Суяров ҳақида фикр билдирди.

“Суяров оқ доналарда жуда эҳтиёткор ўйнади. Мен, албатта, ғалаба учун ўйнашни хоҳладим, лекин ютуқ йўлида вазиятни ёмонлаштиргим ҳам келмади.

Бир пайтга келиб, менинг позициям яхшироқ бўлиб қолди, унинг эса вақти кам эди. Аммо мен аниқ ўйнамадим. У бир нечта кучли юришларни топди ва позицияни тенглаштирди. Бу юришларни топиш осон эмас эди, тан олиш керак.”

Россиялик гроссмейстер Суяровнинг олдинги партияларини ҳам эслаб ўтди:

“Агар ростини айсам, бу партияда у олдинги учта партиядан ҳам яхшироқ ўйнади. Чунки бизнинг матчдан олдин у Дубов, Грищук ва Рязанцев устидан кетма-кет учта ғалаба қозонган эди.

Ўша партияларда у ҳар сафар деярли ютқазётган ҳолатда турган, лекин рақиблари хато қилган.

Албатта, шахматда доим хато қилиш эҳтимоли сақланиб туради. Аммо бу сафар улар ёш ўзбек маэстросига қарши ўйинни тўлиқ назорат қила олишмади.”

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг