Шахмат. Навоийда Олий лига 2025 бўлиб ўтади, мукофот жамғармаси олтмиш олти минг доллар
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
19–27 апрел кунлари Навоий вилояти, Қизилтепа туманидаги Халқаро шахмат мактабида эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг олий лигаси бўлиб ўтади.
Унда юртимизнинг энг кучли 16 та эркак ва 16 та аёл шахматчилари ғолиблик учун кураш олиб боради.
Мукофот жамғармаси – 66 000 АҚШ долларини ташкил қилади.
Иштирокчилар таркиби 2024-йилги Олий лиганинг ТОП-6 шахматчилари, 2025-йилги I лиганинг 1–4 ўрин эгалари ҳамда FIDE рейтинги юқори бўлган ва Ташкилий қўмита томонидан танлаб олинган спортчилардан иборат.
Иброҳим Жалолов
Редактор