locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Мукофот жамғармаси 75000 доллар бўлган Tashkent Open турнири якунланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Мукофот жамғармаси 75000 доллар бўлган Tashkent Open турнири якунланди
PHOTO: Telegram

Пойтахтимизда ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган Tashkent Open халқаро турнири бўлиб ўтди.

Соврин жамғармаси 75000 долларни ташкил этадиган ушбу турнирда иштирокчилар А ва Б гуруҳларига бўлинган ҳолда ўзаро ақлан куч синашишди. Ниҳал Сарин А гуруҳида чемпионлики қўлга киритди. Муҳаммадсолиҳ Раҳматуллаев эса Б гуруҳида тенгсизлигини исботлаб, ғолибликни қўлга киритди.

Ҳамюртларимиздан Шамсиддин Воҳидов кучли бешликдан ўрин олиб, 3000 АҚШ долларини ўзиники қилган бўлса, Ҳумоюн Бегмуродов 9-ўринни қўлга киритиб, 1000 АҚШ доллари билан тақдирланди. Баҳриллайев Баҳром эса 6 очко тўплаган ҳолда, халқаро тоифадаги спорт устаси унвонининг барча талабларини бажарди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг