Шахмат. Муҳаммадзоҳид Суяров жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритди!
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Муҳаммадзоҳид Суяров Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган ФИДЕ 3.4 минтақавий Осиё чемпионатида эркаклар ўртасида юқори натижани қайд этиб, 2025-йил Ҳиндистонда ўтказиладиган ФИДЕ жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритди!
Еслатиб ўтамиз Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган турнирда яна бир шахматчимиз Афруза Ҳамдамова Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтадиган ФИДЕ жаҳон кубоги мусобақасига йўлланмани қўлга киритган эди.
Бўлажак баҳсларда ҳамюртларимиз Муҳаммадзоҳид Суяров ҳамда Афруза Ҳамдамовага жаҳон кубогида омад тилаб қоламиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор