Шахмат. Муҳаммадзоҳид Суяров — Grenke Chess Open 2026 чемпиони
У мусобақани мағлубиятсиз якунлаб, 9 турдан 8 очко жамғарди ва 20 000 евро мукофот совриндорига айланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Юртдошимиз ГМ Муҳаммадзоҳид Суяров Германияда бўлиб ўтган нуфузли Grenke Chess Open 2026 доирасида 3500 дан зиѐд иштирокчи қатнашган фестивалнинг классик йўналишида 1-ўринни қўлга киритди.
У мусобақани мағлубиятсиз якунлаб, 9 турдан 8 очко жамғарди ва 20 000 евро мукофот совриндорига айланди.
Бу йил Муҳаммадзоҳид учун чиндан омадли келмоқда — у барқарор ўйинлари билан йирик турнирларда кетма-кет юқори натижаларни қайд этмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор