locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. London Chess Classic 2025: Нодирбек Абдусатторовдан ажойиб серия

Ҳамюртимиз биринчи турда британиялик Gawayn Jonesга қарши дуранг ўйнаган бўлса, кейинги турларда кетма-кет олтита ғалабани қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. London Chess Classic 2025: Нодирбек Абдусатторовдан ажойиб серия
photo: sport vazirligi

Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Emirates Stadium мажмуасида давом этаётган London Chess Classic 2025 турнирида дунёнинг энг кучли шахматчилари иштирок этмоқда. Улар қаторида юртимиз фахри, ёш гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам юқори даражада ўйин намойиш қилмоқда.

Ҳамюртимиз биринчи турда британиялик Gawayn Jonesга қарши дуранг ўйнаган бўлса, кейинги турларда кетма-кет олтита ғалабани қўлга киритди:
• 2-тур: Оқ доналарда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ҳиндистонлик Abhimanyu Mishra устидан ғалаба.
• 3-тур: Қора доналарда Россия вакили, ҳозирда Англия байроғи остида иштирок этаётган Nikita Vityugovни мағлуб этди.
• 4-тур: 54 ёшли британиялик тажрибали шахматчи Michael Adamsни енгди.
• 5-тур: Қора доналарда АҚШ чемпиони Sam Shanklandни таслим қилди. Ушбу турда ғалаба қозонган ягона шахматчи ҳам Абдусатторов бўлди.
• 7-тур: Оқ доналарда инглиз гроссмейстери Luke McShane устидан ишончли ғалаба.

Шу тариқа Абдусатторов 6,5 очко жамғариб, мусобақада якка пешқадамликни мустаҳкамлаб бормоқда.

Унинг энг яқин таъқибчиси — турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси, франциялик Alireza Firouzja, ундан 2 очкога ортда қолмоқда. 8-турда улар ўзаро баҳс олиб боришади. Ҳатто дуранг натижаси ҳам Нодирбекни муддатидан аввал турнир чемпионига айлантириши мумкин.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг