locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Ҳиндистон давлатининг Гоа шаҳрида шахмат бўйича FIDE жаҳон кубогининг финалчилари маълум бўлди

Эндиликда, Нодирбек Яқуббоев ва Андрей Есипенко шахмат тахтаси олдида учинчи ўрин учун рӯпара келишади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: worldcup2025

Ҳиндистон давлатининг Гоа шаҳрида шахмат бўйича FIDE жаҳон кубогининг финалчилари маълум бўлди.

Хабарингиз бор, ярим финалнинг икки жуфтлигида ҳам тай-брейкка мурожаат қилинган эди. Ушбу қарама-қаршиликлар натижасига кўра, Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) ва Йи Вей (Хитой) финал чиптасини нақд қилишди. Бунинг баробарида, улар 2026 йили шахмат тожи учун бўлиб ўтадиган номзодлар турнирида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) - Нодирбек Яқуббоев (Ўзбекистон) – 1½ - ½.
Андрей Есипенко (Россия) - Йи Вей (Хитой) – ½ - 1½.

Эндиликда, Нодирбек Яқуббоев ва Андрей Есипенко шахмат тахтаси олдида учинчи ўрин учун рӯпара келишади. Айнан, омадли “ақл гимнастикаси” соҳиби шахмат тожи учун номзодлар турнирининг иштирокчисига ҳам айланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг