Шахмат. “Йилнинг энг яхши шахмат лойиҳаси” номинациясида Uzchess ғолиб деб топилди
Бу фақат бошланиши. Олдинда янада кўпроқ турнирлар, кучли контент ва шахматни янада оммалаштиришга қаратилган катта режаларимиз бор.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Ўтган йили — кўплаб турнирлар, эмоцияга бой эфирлар, интервьюлар, таҳлиллар тақдим этдик. Меҳнатимизни эътироф этгани учун — Ўзбекистон Шахмат федерациясига алоҳида миннатдорлик билдирамиз.
Асосийси, мукофотга сазовор бўлишимизга энг катта ҳисса қўшган, жараёнда биз билан бирга бўлган, қўллаб-қувватлаган, ишонч билдирган барчангизга чин юракдан раҳмат! Ҳар бир лайк, репост, изоҳ ва илиқ сўз бизга янада куч бағишлади.
Бу фақат бошланиши. Олдинда янада кўпроқ турнирлар, кучли контент ва шахматни янада оммалаштиришга қаратилган катта режаларимиз бор. Келгусида ҳам биз билан бирга бўлиб, қўллаб-қувватлашда давом этасиз деган умиддамиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор