locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Гулруҳбегим Тоҳиржонова Испаниядаги турнирда 1-ўринни қўлга киритди

Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Гулруҳбегим Тоҳиржонова Испаниядаги турнирда 1-ўринни қўлга киритди
Фото: Chess Uzbekistan

Гулруҳбегим Тоҳиржонова «Granada Chess Open 2026» турнирида аёллар ўртасида 1-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

«Шу йилнинг, 28 июл – 2 август кунлари Испаниянинг Гранада шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли «Granada Chess Open 2026» халқаро турнирида дунёнинг 48 та давлатидан 353 нафар шахматчи иштирок этди.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган халқаро спорт устаси Гулруҳбегим Тоҳиржонова 9 тур якунларига кўра 6 очко жамғариб, аёллар ўртасида энг яхши натижани қайд этди ва 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, мусобақа давомида халқаро рейтингини 9,1 пунктга оширишга муваффақ бўлди», — дейилади хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг