Шахмат. Георгий Агзамов хотирасига бағишланган 19-халқаро турнир якунланди
Тошкент яна бир бор йирик шахмат марказига айланди.
16–27-март кунлари давом этган халқаро турнирда дунёнинг кучли шахматчилари бир дошкада жам бўлиб, кескин ва муросасиз баҳслар олиб бордилар.
Open-A йўналиши ғолиблари:
1-ўрин. Ҳайк Мартиросян — 10 000$
2-ўрин. Артем Усков — 7 500$
3-ўрин. Абдималик Абдисалимов — 6 000$
Open-B йўналиши ғолиблари:
1-ўрин. Чингиз Сулай — 3 000$
2-ўрин. Умар Исомов — 2 500$
3-ўрин. Сардорбек Саидов — 2 000$
Ғолиблар рўйхатини тўлиқ бу ерда кўришингиз мумкин (https://telegra.ph/Asosiy-mukofot-Open-A-03-27-2)
1-ўрин Арманистонлик гроссмейстер 🇦🇲Ҳайк Мартиросянга насиб этган бўлса-да, турнир Ўзбекистонлик шахматчилар учун ҳам ниҳоятда муваффақиятли ўтди.
Тарихий натижа!
16 ёшли Муҳаммадзоҳид Суяров ушбу турнирда гроссмейстер нормасини бажариб, 2500 рейтинг маррасини забт этди ва расман Ўзбекистоннинг 31-гроссмейстерига айланди. Ушбу ютуқ айнан мамлакатимизнинг илк гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган турнирда қўлга киритилгани эса алоҳида рамзий аҳамиятга эга.
Ёрқин ўйинлар ва кучли натижалар:
— Севимли стримерларимиздан IM Улуғбек Тиллаев ажойиб ўйин кўрсатиб, +46.5 рейтинг қўшди
— IM Баҳром Баҳриллаев, GM Ортиқ Нигматов ва IM Хумоюн Бегмуратов ҳам юқори даражадаги баҳслар билан ажралиб туришди
— GM Абдималик Абдисалимов эса турнир сўнгигача чемпионлик учун кураш олиб борди ва сўнгги турда Суяров билан дуранг ўйнаб, 3-ўринни эгаллади
Шунингдек, юқори натижа қайд этган шахматчиларга Uzchess Premium обуналари совға қилинди.