Шахмат. Esports World Cup 2026: Саралаш мусобақаси қандай тартибда ўтказилади?
Esports World Cup 2026: Саралаш мусобақаси қандай тартибда ўтказилади?
1. Гуруҳ босқичи (Швейцарча тизим): Иштирокчилар 4 та гуруҳга (A, B, C, D) бўлинган ҳолда 7 та тур давомида баҳслашишади. Ҳар бир партияда шахматчиларга 10 дақиқадан вақт берилади. Якунда ҳар бир гуруҳдан энг кўп очко тўплаган 4 нафар шахматчи плей-оффга чиқади. Бунда 1-ўрин эгалари ғолиблар йўлагига, 2-ўрин эгалари эса мағлублар йўлагига жойлашади.
2. Саралаш плей-оффи (Нокаут босқичи): Гуруҳлардан сараланган 16 нафар кучли шахматчи ўртасида ўтказилади. Бир марта мағлуб бўлган шахматчи мусобақадан чиқиб кетмайди, балки қуйи йўлакда ўз юришини давом эттириши мумкин. Плей-офф якунлангач, энг кучли 4 нафар шахматчи тўғридан-тўғри EWC Chess Finals Play-In босқичига йўл олади. 5 ва 6-ўринни эгаллаганлар ўртасидаги қўшимча учрашув эса сўнгги, 5-йўлланма соҳибини аниқлаб беради.
3. Play-In босқичи: Play-In босқичида жами 8 нафар шахматчи (5 нафари Last Chance Qualifier саралашидан ҳамда 3 нафари DreamHack Atlanta турниридан) дона суради. Улар 10+0 вақт назоратида ўйин ўтказишади. Play-In босқичининг энг кучли 2 нафар шахматчиси Esports World Cup турнирининг 16 кишилик асосий гуруҳ босқичига расман йўл олади!