locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат элитасида яна бир ўзбек! Нодирбек Абдусатторов Esports World Cup 2025’да иштирок этади

Нодирбек Абдусатторов — Esports World Cup 2025 иштирокчилари қаторида
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат элитасида яна бир ўзбек! Нодирбек Абдусатторов Esports World Cup 2025’да иштирок этади
Расм: Gazeta.uz

1,5 миллион долларлик турнирда иштирок этадиган 12 супер гроссмейстер номи эълон қилинди – Нодирбек Абдусатторов ҳам улар орасида. Шахмат оламининг энг нуфузли мусобақаларидан бири саналган Esports World Cup 2025 турнирида иштирок этадиган дастлабки 12 нафар супер гроссмейстер номи маълум қилинди. Қувонарлиси, улар орасида юртдошимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам бор. У мазкур йўлланмани Chess.com Classic турнирида тўплаган очколари ҳисобига қўлга киритди.

Мусобақа жорий йилнинг 29 июль – 1 август кунлари Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. Турнирнинг соврин жамғармаси — 1,5 миллион доллар.

Ар-Риёдда қатнашадиган 12 нафар элит шахматчи:
Магнус Карлсен
Хикару Накамура
Ян Непомняший
Ян-Кшиштоф Дуда
Аржун Эригаиси
Алиризо Фиружа
Нодирбек Абдусатторов
Фабиано Каруана
Владислав Артемиев
Вей Йи
Максим Вашье-Лаграв
Владимир Федосеев

Шунингдек, 23–25 май кунлари Даллас шаҳрида бўлиб ўтадиган саралаш мусобақасидан сўнг, рўйхатга яна тўрт нафар шахматчи қўшилиши кутилмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг